Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» мижозлар учун янги хизматни йўлга қўйди

«GM Uzbekistan» мижозлар учун янги хизматни йўлга қўйди

«GM Uzbekistan» АЖ онлайн аризаларни ва шартномаларни расмийлаштириш жараёни кўриб чиқилганда бетоб бўлгани туфайли, банд бўлиб вақти бўлмаганлиги ва бошқа узрли сабабларга кўра мижозлар автосалонга шартномаларни олиб кетишлари учун ўз вақтида кела олмаслик ҳолатларини таҳлил қилди. Натижада, баъзи мижозларда улар огоҳлантирилгандан кейин 3 иш куни ичида салонга келмаганлиги сабабли шартнома бекор қилиниши ҳолатлари кузатилди.

Мазкур муаммони ҳал қилиш ва энг асосийси, мижознинг шартнома расмийлаштиришини ўз вақтида ва қулай амалга ошириши учун «GM Uzbekistan» АЖ томонидан сайёр шартнома расмийлаштириш пункти бўлган янги «Ўзимиз борамиз» хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» ахборот хизмати хабар берди.

Автомобиль харид қилиш (онлайн-навбат) учун ариза берган ва автосалондан телефон қўнғироғи қабул қилган пойтахтликларнинг ҳар бири 5 сентябрдан бошлаб «Ўзимиз борамиз» хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Мазкур хизмат тури тез орада республиканинг ҳамма ҳудудларида фойдаланишга туширилади ва бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

Сайёр шартнома пунктлари ҳар куни соат 8:00 дан 22:00 га қадар шартномани Тошкент шаҳрининг керакли нуқтасигача етказиб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг