Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» Наврўз муносабати билан «Malibu» ва «Tracker» автомобилларига чегирма эълон қилди

«GM Uzbekistan» Наврўз муносабати билан «Malibu» ва «Tracker» автомобилларига чегирма эълон қилди

Фото:«GM Uzbekistan»

«GM Uzbekistan» Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан «Malibu» ва «Tracker» автомобиллари харидига 3 фоизли чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. 

Акция жорий йилнинг 19 мартидан компаниянинг расмий дилерларидан 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширган ҳолда ушбу автомобилларни харид қилиш истагида бўлган мижозларга тақдим этилади. Акция жорий йилнинг 31 мартига қадар амал қилади.

Бундан ташқари бугунги кунда компания фоизсиз муддатли тўловга ҳам ушбу моделдаги автомобилларни харид қилишни таклиф қилмоқда. Унга кўра, харидор 215 млн сўм бошланғич тўлов эвазига «Malibu Turbo», 190 млн сўм бошланғич тўлов эвазига «Malibu», ҳамда 128 млн сўм бошланғич тўлов эвазига «Chevrolet Tracker» харид қилиб, автомобилнинг қолган суммасини 2 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имконига эга бўлади.

Автомобилни муддатли тўловга харид қилган мижозларга 3 фоизли чегирма амал қилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг