Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Грин-кард» кимга энг кўп берилади? Ўзбекистон ва собиқ иттифоқ мамлакатлари (рейтинг)

«Грин-кард» кимга энг кўп берилади? Ўзбекистон ва собиқ иттифоқ мамлакатлари (рейтинг)

Фото: «Forumdaily.com»

«Usa.one» хабар беришича, ҳар йили 100 мингдан ортиқ Диверсификация лотереяси қатнашчилари «Грин-кард» («Green Card»)ни ютиб олиш учун курашадилар. Бироқ улардан фақат ярми орзиқиб кутган визасини қўлга киритади.

Ҳар бир географик ҳудуд, ҳатто мамлакат учун АҚШ Давлат департаменти муайян миқдордаги «Грин-кард»ларни ажратади, бироқ бу умумий миқдорнинг 7 фоизидан ошмайди. Бу муайян мамлакатдан келувчи иммигрантлар сонига боғлиқ: сизнинг ватандошларингиз қанча кўп АҚШга кўчиб кетган бўлса, сизнинг «Грин-кард»да ютиш имкониятингиз шунча пасаяди.

Собиқ иттифоқда яшовчиларнинг «Diversitу Immigrant Visa»ни ютиш имкониятлари йилдан-йилга пасайиб боряпти, чунки қатнашчилар сони кўпаймоқда, қолаверса, «Green Card 2019» охирги лотерея бўлиши мумкин деган гап-сўзлар йўқ эмас. (Пpeзидeнт Дoнaльд Tpaмп DV-лoтepeяни бир неча марта ёпмоқчи бўлган.)

Ҳозирча «Green Card 2019» бўйича статистика йўқ. Аммо АҚШ Консуллик муносабатлари бюросининг «Green Card 2018» бўйича маълумотларига эгамиз. Унда собиқ иттифоқ мамлакатлари учун қуйидаги миқдорда лотереялар ўйналган:

  1. Poccия — 4 500;
  2. Ўзбeкиcтон — 4 494;
  3. Укpaина — 4 478;
  4. Apманистон – 2844;
  5. Бeлapуcь — 1 466;
  6. Tожикистон — 1 209;
  7. Гpузия — 1 195;
  8. Қозоғистон — 1 020;
  9. Озаpбaйжон — 961;
  10. Tуpкманиcтон — З06;
  11. Литва — 257;
  12. Лaтвия — 91;
  13. Эcтoния — 61.

Кўриб турибсизки, минтақада «Грин-кард» лотереялари энг кўп ажратилган мамлакатлар орасида Россиядан кейин Ўзбекистон турибди, Украина эса учинчи ўринда. Аҳоли жон бошига тақсимланганда, «учликда» ўзбекистонликларнинг «Грин-кард»ни ютиш имкониятлари янада юқори.

«Грин-кард»ни ютгандан кейин ҳақиқатан ҳам АҚШга бориш имкониятларини, умуман олганда, чамалаб кўриш қийинмас. «Diversitу Immigrant Visa»ни ютиш босқичида, яъни АҚШда доимий яшаш имкониятини олгандан кейин, даъвогарларнинг қарийб ярми «ўйин»дан чиқиб кетади. Бу қуйидаги омиллар билан боғлиқ:

  • ҳужжатларнинг нотўғри тўлдирилиши;
  • консуллик йиғимларини тўлаш, тиббий кўрик ёки АҚШда биринчи ой яшаш учун керакли маблағни тўплай олмаслик;
  • виза олиш учун ариза бериш муддатларининг бузилиши (жорий йил 30 сентябригача);
  • интервью натижалари бўйича рад жавоби берилиши.

Ҳатто барча ҳужжатларни расмийлаштириб, иммиграция офицери билан суҳбатга ёзилган бўлсангиз ҳам бу сизга АҚШда яшаш учун рухсат олишингизни кафолатламайди. Чунки айрим квоталар мавжудлиги учун сизнинг навбатингиз келгунча «Грин-кард»лар тугаб қолиши мумкин.

Аввалроқ 2019 йил учун «Грин кард» лотереяси натижалари чиққанини маълум қилгандик.

 

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг