Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди

Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: «gazeta.uz»

Бугун, 18 октябрь куни Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги сайтида хабар берилди.

Сирдарё вилояти ҳокими қарорига асосан, Гулистон туман ҳокими Абдумавлон Ибодуллаев ўз лавозимидан озод этилиб, Шавкат Алибекович Ғафуров  Гулистон туман ҳокими лавозимига тайинланди.

Ш.Ғафуров 1965 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 2012 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти директори лавозимида ишлаб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг