Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гулистонда икки кунлик чақалоқнинг нархи 2 миллион сўмга баҳоланди

Гулистонда икки кунлик чақалоқнинг нархи 2 миллион сўмга баҳоланди

Фото: Сирдарё вилоят ИИБ

Гулистон шаҳрида икки кунлик чақалоқни сотишга уринганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

2019 йилнинг 15 май куни, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида Гулистон шаҳар, Бўстон МФЙда истиқомат қилувчилар Б.А. ва Б.Л. фуқаро Б.А.нинг 2019 йилнинг 13 май куни туққан фарзанди М.Ш.ни фуқаро Д.З.га 2.000.000 сўмга сотиш вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг