Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳафта охирида Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда

Ҳафта охирида Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази 9-14 март кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, 13-14 март кунлари республика ҳудудида об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда. 

Қорақалпоғистон ва Хоразм. 
Ҳаво ўзгариб туради, ҳафта давомида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади. Ҳарорат  9-14° даража иссиқдан -10-15° даража совуққача пасаяди.

Бухоро ва Навоий. 
Ҳаво ўзгариб туради. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиққача ўзгаради.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё. 
Ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат ҳафта давомида 17-22° даража иссиқдан -2-3° даражагача совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё. 
Ҳарорат ҳафта давомида 17-23° илиқ, 13-14 март кунлари -2-3 ° совуқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона. 
Ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ,  ҳафта охирида 2-3° илиққача ўзгаради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг