Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳар бир ёшнинг фикри биз учун муҳим

Ҳар бир ёшнинг фикри биз учун муҳим

Дастурга киритиш учун таклифлар билдиришни истовчилар ўз лойиҳа ва ташаббусларини tahlil@yi.uz манзилига йўллашлари мумкин.

Фото: «Uzbekiston.site»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 26 апрель куни ўтказилган мажлисда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳозирги кунда «Ёшлар – Ўзбекистон келажаги» давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Бу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашида манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи тузилиб, тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилди.

28 — 30 апрель кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашида дастур лойиҳаси тайёрланиб, тегишли вазирлик-идораларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари раислари, шунингдек, малакали мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди.

«Ёшлар – Ўзбекистон келажаги» давлат дастури лойиҳаси 5 та йўналишда 131 та банддан иборат бўлиб, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш, ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш каби муҳим масалаларни қамраб олмоқда.

Дастур лойиҳасига кўра 10 та қонун, Ўзбекистон Президентининг 3 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 12 та қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Дастурга киритиш учун таклиф билдиришни истовчилар ўз лойиҳа ва ташаббусларини tahlil@yi.uz манзилига йўллашлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг