Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирув вақти ўзгариши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирув вақти ўзгариши кутилмоқда

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2018 йил 28 ноябрдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган фуқароларни захирага бўшатиш муддатини йилнинг феврал-март ойларидан март-апрель ойларига ўтказиш таклифи берилган. Бунда чақирув тадбирларини ўтказиш даврида йилдан йилга такрорланиб келаётган камчиликлар, ортиқча сарф-ҳаражатлар ҳамда энг аввало, фуқароларга қулайликлар яратишни инобатга олингани айтилмоқда.

Шунга асосан Мудофаа вазирлиги томонидан «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Чақирув даврининг қиш мавсумидан баҳор мавсумига ўтказилиши натижасида муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақиришга доир сарф-харажатларни камайтириш ҳамда ноқулай об-ҳавода кутиш пунктларида уларни кузатиш учун келган ота-оналарга қулайликлар яратиб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг