Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олиб қўйилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талон ўз вақтида етиб келмаса, нима қилиш керак?

Олиб қўйилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талон ўз вақтида етиб келмаса, нима қилиш керак?

Фото: «24Post.uz»

Хавфсизлик камари тақилмаганлиги учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш мумкин эмас. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.

Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо назарда тутилган бўлсагина, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ҳайдовчидан олиб қўйилиши мумкин.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талон олиниб, ҳайдовчи истиқомат қилаётган ёки транспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХга ўттиз кун ичида етиб келмаган тақдирда вақтинчалик рухсатноманинг муддати шу ДЙҲХХнинг фақатгина маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходими томонидан ўн кун муддатга уч маротаба узайтирилиши мумкин.

Агарда ушбу муддатда ҳам гувоҳнома келиб тушмаса, истисно тариқасида вақтинчалик рухсатноманинг муддати ўн кун муддатга уч маротаба узайтирилиши мумкин.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари уч ой муддат ичида тегишли органга келиб тушмаган ҳолларда хизмат текшируви ўтказилиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талони йўқолганлиги ҳақидаги хулосага келинган тақдирда ҳайдовчининг қўлида қолган ҳужжат олиб қўйилиб, унга ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонининг дубликати имтиҳонсиз берилади. Хизмат текшируви ўтказилаётган вақт давомида талоннинг амал қилиш муддати узайтириб берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг