Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонлик мутахассислар Андижон вилояти аҳолисини бепул кўрикдан ўтказди (фото)

Ҳиндистонлик мутахассислар Андижон вилояти аҳолисини бепул кўрикдан ўтказди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

«GM Uzbekistan» компанияси ташаббуси билан ҳиндистонлик шифокорлар Андижоннинг Бўз ва Қўрғонтепа туманларига ташриф буюришди.

Фото: «Xabar.uz»

Уч кун давомида Ҳиндистоннинг етакчи онкологи Лалан Кумар ҳамда кардиожарроҳи Вайсал Смивамдан иборат шифокорлар гуруҳи мазкур туманларда ташкил этилган оилавий поликлиникаларда беморларни бепул кўрикдан ўтказди. Кўрик натижаларига кўра, хорижлик мутахассислар беморларда аниқланган касалликлар бўйича зарур муолажалар ва тавсияларини берди.

Компания келгусида мазкур поликлиникаларга хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳолининг саломатлигини яхшилашни мақсад қилган.

Фото: «Xabar.uz»

Эслатиб ўтамиз, мазкур поликлиникалар ўтган йилнинг ноябрь ойида «GM Uzbekistan» компанияси томонидан капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилган эди. Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш, уни малакали кадрлар, дори-дармон ва тиббий буюмлар таъминлашга компания жами 4,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг