Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИББ «Ўлмас полк» акцияси ўтказилиши ҳақидаги хабарни инкор этди

ИИББ «Ўлмас полк» акцияси ўтказилиши ҳақидаги хабарни инкор этди

Фото: ИИББ

Бир қатор сайтлар «пойтахт ИИББ томонидан Тошкентда «Ўлмас полк» акциясининг ташкилий ишларида баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиши» тўғрисидаги текширилмаган маълумот тарқатилмоқда.

ИИББ матбуот хизмати шуни маълум қиладики, Тошкент шаҳар ИИББ бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда белгиланган режага мувофиқ барча байрамлар вақтида жамоат хавфсизлигини таъминлайди.

Юртимизда 9 май куни нишонланадиган хотира ва қадрлаш куни расмий байрам ҳисобланиб, бу кунда ҳам ИИББнинг шахсий таркиби шаҳар бўйлаб хизмат олиб боради. Шу билан бир қаторда, хотира комплексларида гулчамбарлар қўйиш маросимлари ўтказилади.

Бугунги кунда ИИББ матбуот хизмати ҳокимиятнинг Тошкент шаҳрида «Ўлмас полк» акцияси ўтказилиши тўғрисидаги рухсати ҳақида маълумотга эга эмас.

15 апрель куни ўтказилган сайёр қабул вақтида қабулга «шахсий масалалар бўйича» ёзилган Тошкент шаҳрида яшовчи Тимур Исмоилов ушбу акция ҳақидаги саволига юқоридаги каби жавоб олган.

Ҳурматли ОАВ ходимлари, учинчи шахслардан хабар олган ҳолатингизда маълумотларни Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизматида аниқлаштиринг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг