Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийдаги ИИВ медиа маркази Хитой тажрибаси асосида ишламоқда (фото)

Навоийдаги ИИВ медиа маркази Хитой тажрибаси асосида ишламоқда (фото)

Фото:«Xabar.uz»

Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари, янги очилган медиа марказ бошлиғи Ўктам  Усмоновнинг айтишича, марказ ҳозирча  ички ишлар тизимида  янги йўналишдир. 

Фото:«Xabar.uz»

Мазкур марказни жиҳозлаш учун қарийиб 400 миллион сўм маблағ сарфланди. Бу ерда тасвирга олишдан тортиб тайёр кўрсатув ҳолатига келтириш учун барча шарт-шароитлар яратилган.  Ҳозирнинг ўзида 3 та лойиҳа бўйича  яъни «Ислоҳот –амалда»,  «Айбдор ким?», «Мурожаат ва ечим»  кўрсатувлари тайёрланиб, уларни нафақат маҳаллий ва республика оммавий ахборот воситаларида намойиш этилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида бўлган ташрифи чоғида  Медиа марказга  ва  Навоий шаҳар 3-ички ишлар бўлимидаги «Вазиятлар маркази»да бўлиб, фаолиятимиз билан яқиндан танишиб, зарур кўрсатмалар берганди.

Фото:«Xabar.uz»

«Вазиятлар маркази» бошлиғи Аббос Маликовнинг таъкидлашича,  мазкур марказда  42 та автомашина давлат  рақамларини кузатиб турувчи камералар ишлаб турибди. Улар ёрдамида  жорий йилнинг ўтган икки ойида  йўллардаги 936 та  қоидабузарликлар аниқланди. Хитой тажрибаси асосида шаҳарнинг турли нуқталарига 20 дона «Тезкор чақирув тугмалари» ўрнатилган бўлиб, улар ҳам ушбу марказга уланган. Қолаверса, аҳоли гавжум нуқталарда, бозор, йирик савдо шахобчалари, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидаги камераларни ҳам «Вазиятлар маркази» назорат қилиб боради.

Маруса Хосилова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг