Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ ходимларининг жанговар шайлиги текширилди

ИИВ ходимларининг жанговар шайлиги текширилди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари хизмат бурчини ўтаётган ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифасидир.

Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, айниқса ходимларнинг жисмоний ва жанговор тайёргарликларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Баъзан жиноятчиларни қўлга олиш жараёнида ходимларга жиддий қаршилик кўрсатиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Шу боис, мазкур соҳа вакилларидан доимо ўз устида ишлаб, маънавий-маърифий билимлари қаторида жанговар шайлигини ҳам мунтазам ошириб бориш талаб этилади.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари иштирокида тегишли меъёрий талаблар асосида вазирлик ўқув полигонида навбатдаги ўқ отиш машғулотлари ўтказилди. Машғулотлар аввалида шахсий таркибга вазирликнинг белгиланган буйруқ ва йўриқнома талаблари асосида, қуроллардан фойдаланиш, хавфсизлик талабларига амал қилиш, қуролни ўқлаш ҳамда нишонга олиш тартибига риоя қилишлари яна бир бор аниқ тушунтирилди.

Шундан сўнг ходимлар икки гуруҳга бўлиниб, автомат ва хизмат пистолетидан белгиланган масофадан туриб, буйруқ асосида нишонга ўқ отишни бошладилар. Ҳар бир соҳавий хизмат ходимлари машғулотни якунлагач, натижалар маъсул ходимлар томонидан баҳоланди.

Албатта, бундай амалий ўқув машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб борилиши, келажакда ходимларнинг доимий жанговор ҳолатда бўлишларини таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик
ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг