Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВнинг Қўриқлаш бош бошқармаси Миллий гвардияга ўтказилди

ИИВнинг Қўриқлаш бош бошқармаси Миллий гвардияга ўтказилди

Фото: «Kun.uz»

Ҳукумат қарори (555-сон, 03.07.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорда белгиланишича, Ички ишлар вазирлигининг Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Миллий гвардияга ўтказилган.

Низомга мувофиқ, қўриқлаш хизматининг асосий вазифаси шартнома асосида давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини қўриқлашни таъминлаш ҳисобланади.

Қўриқлаш хизмати учун нарх Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун Молия вазирлиги билан келишиб, бошқа ташкилотлар учун Миллий гвардия қўмондони томонидан мустақил белгиланади.

Низом билан Қўриқлаш хизматининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, нарядларнинг фаолиятини ташкил этиш, ходимларнинг жавобгарлиги белгилаб берилди.

Хусусан, Қўриқлаш хизмати ходими давлат органи вакили ҳисобланади ва давлат ҳимояси остида бўлади.

Қўриқлаш хизмати ходими хизмат вазифасини бажаришда фақат бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиғига (командирига) ва масъул навбатчига бўйсунади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг