Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки оғиз ширин сўз кимни ўлдирибди?

Икки оғиз ширин сўз кимни ўлдирибди?

Фото: «Uza.uz»

Дунё бўйича хушмуомалалик ва эҳтиром кўрсатишда япон халқини эътироф этишади. Доимо таъзим билан жилмайиб одамни қарши оладиган бу миллат вакиллари аввало самимий кўз қараши билан суҳбатдошни ўзига чорлар экан. Бундай ўта камтарлик билан билан қилинган муносабат ўз-ўзидан маълумки, икки томонга ҳам яхши кайфият бағишлайди.

Кейинги пайтларда ОАВларида муомала маданияти, касб этикаси ва сўзлашув этикети борасида турли фикрлар билдирилмоқда. Бу мавзу доимо долзарбдир. Боиси, халқона тилда айтадиган бўлсак, сўнгги йилларда  бирор бир идорага иши тушиб борган одамга баъзида тўғри муомала қилинмаган. Яхшилаб кузатсангиз, бундай муносабат ҳозир ҳам учраб туради. Яқин кунларгача айрим идораларга мурожаат билан борган фуқароларга кўполлик, қўрслик билан қайтарилган жавоб туфайли фуқаролик судларида жавобгарлик ишлари кўрилган. Икки оғиз ширин сўз кимни ўлдирибди, дерсиз. 

Гапнинг индаллоси, бугун республикамизнинг қайси ҳудудига борманг, одам энг кўп қатнайдиган жой давлат хизматлари маркази бўлиб қолди. Ҳар бир фуқарога кўрсатиладиган хизмат уни хушмуомалалик билан кутиб олишдан бошланади. Бу марказ ходимлари фаолиятига киритилган биринчи тамойилдир. Навоий вилоятига ҳатто, синаш учун ҳам марказларга кириб борганингизда фуқароларни марказ раҳбарларининг ўзи кутиб олмоқда. Хабарингиз бор, бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 100 дан ортиқ давлат хизматлари  кўрсатиб келинмоқда. Шунингдек, ҳомиладор ҳамда ёш болали аёллар, кексалар ва имконияти чекланган фуқароларга навбатсиз хизмат кўрсатиб борилади.

Мақсадимиз марказга ташриф буюрган ҳар бир фуқарога  «Мурожаатчи доим ҳақдир», «Давлат хизматини кўрсатишда энг муҳими профессионаллик», «Тинглаш, тушуниб эшитиш ва ёрдам бериш», «Мурожаатчини вақтини тежаш», «Очиқлик ва қулайлик», «Хушмуомала ва самимийлик», «Давлат хизматини кўрсатиш учун шахсан жавобгарлик», «Мамнуният ва шараф билан инсонларга ёрдам бериш» каби тамойиллар асосида хизмат кўрсатишдир. Ушбу тамойилларга амал қилган ҳолда давлат хизматини кўрсатиш марказда фаолият олиб бораётган ҳар бир ходим  учун нафақат касб, балки шараф ҳамдир.

Сардор Адизов, 
Давлат хизматлари марказлари устидан
назорат қилиш бўлими бош маслаҳатчиси

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг