Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки йўлакли тизим Самарқандда ҳам йўлга қўйилди

Икки йўлакли тизим Самарқандда ҳам йўлга қўйилди

Фото: «Asr.uz»

1 январдан бошлаб Самарқанд халқаро аэропортида божхона ҳудудига кириб келиш ва чиқишда «яшил» ва «қизил» йўлаклар тизими жорий қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайтида хабар берилди.

Бу тизим Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрда эълон қилинган «Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори асосида йўлга қўйилди.

Ушбу йўлаклар фуқароларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш шароитларининг жаҳон стандартларига мослигини таъминлаш, божхона расмиятчилигини соддалаштириш, назоратнинг самарали усулларини қўллаш ва туризмни ривожлантириш учун қулай шароит яратиш мақсадида ташкил этилган.

Жорий этилган ушбу йўлакнинг илк йўловчилари 2 январ куни «Внуково — Самарқанд» ва «Самарқанд — Внуково» авиарейси йўловчилари бўлди.

Эслатиб ўтиш керак, янги йил арафасида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳам ана шундай тизим ишга туширилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг