Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иккита вилоятга янги прокурорлар тайинланди

Иккита вилоятга янги прокурорлар тайинланди

Фото: «Kommersant.uz»

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бош прокурор ва Ички ишлар вазирига вилоят прокурори ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғини ишдан олиш ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқларига асосан, Пўлатов Баҳодир Бахтиёрович Тошкент вилояти прокурори, Юсупов Ботир Эрмаматович эса Қашқадарё вилояти прокурори лавозимларига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг