Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Илк бор жазони ижро этиш муассасасида ёшлар етакчиси иш бошлади

Илк бор жазони ижро этиш муассасасида ёшлар етакчиси иш бошлади

Жазони ижро этиш муассасаси.

Фото: «Xabar.uz»

Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармасининг жазони ижро этиш муассасасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотини тузилди. Бу ҳақида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бўлим мудири Аҳрор Содиқов маълум қилди.

Муассасанинг Ёшлар етакчиси лавозимига тавсия этилган 3 нафар номзоддан энг кўп овоз тўплаган Усмонжон Холмўминов ушбу вазифага лойиқ деб топилди.

— Эндиликда жазони ижро этиш муассасасида иш бошлайдиган Ёшлар иттифоқи етакчиси муассасанинг ёш ходимлари ва маҳкумларнинг муаммо ва ташвишлари билан шуғулланади, — дейди иттифоқнинг вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг