Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инсоният тарихида энг иссиқ об-ҳаво рекорди қайд этилди

Инсоният тарихида энг иссиқ об-ҳаво рекорди қайд этилди

Фото: «Globallookpress.com»

БМТнинг бутун дунё метеорология ташкилоти томонидан хабар қилинишича, 2019 йил энг иссиқ йиллардан бири бўлади. 2015 йилдан то 2019 йилга қадар бўлган беш йиллик муддат эса об-ҳаво ўзгаришлари кузатилган йиллар давомида энг жазирамаси бўлади.

Ҳозирча Европадаги меъёрдан ортиқ иссиқ об-ҳавонинг сабаби иқлим ўзгариши билан боғлиқлиги ҳақида гапиришга эрта. Аммо минтақада 40 градусдан юқори об-ҳаво кузатилиши ҳолатлари йил ўтгани сари кўпроқ бўлиши айтилмоқда.

2019 йилда Европада рўй бераётган жазираманинг сабаби юқори босимга эга икки ҳудуд билан боғлиқ. Гренландия яқинидаги ва шимоли-марказий Европадаги юқори босимли ҳудудлар об-ҳавони совутиши лозим бўлган циклонни тўсиб қолмоқда. Аксинча, Испания ва Африка чўлларидан Европага иссиқ ҳаво кириб келмоқда.

Олимлар бундай об-ҳаво юзлаб ва ҳатто минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлишидан ҳавотир олмоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига қараганда 2003 йилги жазирамада Европада 70 минг одам вафот этган. Ўтган йилнинг ёзида эса Германияда камида 1000 киши вафот этгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг