Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Интернет журналистикасига бағишланган тренинг бўлиб ўтмоқда

Интернет журналистикасига бағишланган тренинг бўлиб ўтмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 25-26-27 апрель кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «Ёшлар оромгоҳи»да ҳудудий ва марказий ОАВларда фаолият олиб бораётган журналистлар иштирокида «Жамоатчиликка ахборот етказишда анъанавий ва интернет журналистикаси ютуқларидан самарали фойдаланиш» мавзусида семинар ташкил этилди.

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 25 апрель куни семинар иштирокчиларига журналист ва публицист Каримберди Тўрамурод «Ҳудудий нашрларнинг бугунги ҳолати: дизайн ва маркетинг йўналишларидаги муаммолар» мавзусида маъруза қилди.

Фото: «Xabar.uz»

Тадбирга таклиф этилган мутахассислар томонидан мамлакатимизда ҳамда хорижда интернет журналистикаси тараққиётининг асосий омиллари, онлайн режимида фаолият юритишда журналист олдига қўйилган талаблар, медиатузилма фаолияти самарадорлигини оширишда талаб этиладиган асосий омиллар, глобал медиамонополиялар  шароитида давлат имижини шакллантириш, халқаро жамоатчилик ва бошқалар хусусида маълумот берилди.

Эртага «Жамоатчиликка ахборот етказишда анъанавий ва интернет журналистикаси ютуқларидан самарали фойдаланиш», «Давлат дастурларини амалга оширишда жамоат назоратини ўрнатиш: журналист масъулияти ва ҳуқуқлари», 27 апрель куни эса «Босма ОАВ ва интернет тармоғи орқали Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг