Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жахонгир Ортикхўжаев болалар уйи тарбияланувчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами билан ишлаш механизмини қониқарсиз деб баҳолади

Жахонгир Ортикхўжаев болалар уйи тарбияланувчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами билан ишлаш механизмини қониқарсиз деб баҳолади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Кеча, 6 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида 11 та туман прокурорлари, ИИБ раҳбарлари ва бошқармаларнинг мутасадди вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жахонгир Ортикхўжаев олиб борди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2018 йилнинг 1 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларида бўлиб, жойларда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, камчиликлар бўйича ўз эътирозларини билдириб ўтган эди. Шу муносабат билан ташкил этилган йиғилишда пойтахтда амалга оширилган ва олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди. Айнан болалар уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган, ногирон ва уй-жойга эҳтиёжи катта бўлган аҳоли қатлами билан ишлаш механизми қониқарсиз деб баҳоланди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жахонгир Ортикхўжаев ҳар бир раҳбар ўз масулиятни хис қилган ҳолди иш кўришга, пойтахтимизнинг ҳар бир тармоқ бўйича ривожланишида сидқидилдан ҳаракат қилишига, аҳолининг турмуш даражасини оширишда масъул эканини таъкидлаб, бундан буён бу борадаги ишларни юқори талабчалик ва масъулият билан бажариши талаб этилишини билдириб ўтди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими, туман ҳокимлари ва бошқа масъуллар бу каби камчиликларни тез фурсатда бартараф қилиб, кейинчалик бундай писандсизликка йўл қўймаслик борасида аниқ чора-тадбирларни белгилаб олинди. Ҳокимликлар бюрократик идора эмас, халқ билан очиқ мулоқот ўтказадиган, аҳоли манфаати йўлида ҳаракат қиладиган муассаса бўлиши лозимлигини қайд этиб, халқни рози қилиш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этишларини маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг