Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йил 1 январдан ишловчи шифокор-пенсионерларга нафақа тўлиқ тўланади

2018 йил 1 январдан ишловчи шифокор-пенсионерларга нафақа тўлиқ тўланади

Фото: «Mdjournal.uz»

Ўзбекистонда 2018 йил 1 январидан тиббиёт муассасаларида ишлаётган шифокор-пенсионерларга нафақасини тўлиқ ҳажмда олади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 29 декабрда имзоланган «Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги қарорда сўз боради. Қарор матни ЎзА расмий сайтида эълон қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, ишловчи шифокор-пенсионерларга нафақа тўлашда улар ишлаётган тиббиёт муассасасининг мулкчилик шакли ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. У хоҳ давлат, хоҳ нодавлат тиббиёт муассаси бўлсин, мазкур мажбуриятни бажаришга мажбур.

Ҳужжатга берилган расмий шарҳда қайд этилишича, қабул қилинган қарор қишлоқларда ва олис туманларида фаолият кўрсатаётган шифокорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг