Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ишсиз хитойлик 800 метрли бетон йўлни бир кечада ўғирлаб сотиб юборди

Ишсиз хитойлик 800 метрли бетон йўлни бир кечада ўғирлаб сотиб юборди

Фото: «Realist»

Хитойнинг Суцян қишлоғида яшовчи шахс 800 метр йўлнинг бетон қопламасини бузиб, сотиб юборгани ҳақидаги хабарни «South China Morning Post» нашри тарқатди.

Полиция жиноятчининг исми Чжу эканини гувоҳлар ёрдамида аниқлади. Сўров ўтказилганида Чжу қилмишига иқрор бўлди.

«Охирги пайтларда бу йўлдан унчалик ҳам кўп фойдаланилмаётганди, шунинг учун ҳам менда уни бузиб, материалини сотиб юбориш фикри пайдо бўлди», — деган қонунбузар. У режасини амалга ошириш учун экскаватор ва бир нечта юк машинасини ёллаган. Энг таажубланарлиси, улар эни 3,5 метрли, узунлиги 800 метрга тенг йўл қопламасини атиги бир тунда гумдон қилишга улгуришган.

Чжу 500 тонна бетон бўлакларини тоннасини 10 юандан жами 5 минг юан (тахминан 6,5 млн. сўм)га пуллаган. Унга нисбатан ўғрилик бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг