Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Истеъмол саватчаси» тушунчаси бизга ҳам кириб келмоқда

«Истеъмол саватчаси» тушунчаси бизга ҳам кириб келмоқда

Истеъмол саватчаси тушунчаси турли давлатларда турличадир.

Фото: myjus.ru

Ўзбекистон Президентининг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»га оид давлат дастури тўғрисидаги фармонида аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича «истеъмол саватчаси»га оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш назарда тутилган. Эндиликда ҳудудлар бўйича «истеъмол саватчаси»ни ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдорини белгилаш тизимига босқичма-босқич ўтиш мўлжалланмоқда. 

Истеъмол саватчаси ўзи нима? Оддий одамга унинг қандай фойдаси тегади?

Истеъмол саватчаси бир инсон ёки оила учун маълум бир вақтга, масалан, бир ойга зурур маҳсулотлар ва хизматлар бўлиб, кўп давлатларда унинг умумий қийматига кўра аҳолига ижтимоий нафақалар белгиланади. Шунингдек истеъмол саватчаси инсон учун етарли миқдорда озиқ-овқат, дори-дармон каби ҳаёт учун зарур воситалар мажмуасини англатиб, турли давлатларда турличадир.

Масалан, АҚШда бу саватчага 300 хил маҳсулот киритилгани ҳолда, Францияда — 250, Англияда — 350, Германияда — 475, Россияда эса 156 хил маҳсулот истеъмол саватчасидан жой олган. Бизда ҳам истеъмол саватчасига оид тушунчалар ҳуқуқий тартибга солинаркан, демак, тез орада бу мавзуга яна қайтамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг