Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна журналистикага эътибор. «Жаҳон» АА негизида замонавий медиа-марказ ташкил этилади

Яна журналистикага эътибор. «Жаҳон» АА негизида замонавий медиа-марказ ташкил этилади

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Президент тизимли ва аниқ тарғибот-ташвиқот ишлари, айниқса, хорижий мамлакатларда йўлга қўйилмаганини танқид қилди.

— Хорижий шерикларимиз ҳалигача юртимизда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотлардан, ички ва ташқи сиёсатимизнинг устувор жиҳатлари, бизнес ва инвестиция учун яратилаётган қулай, янги шарт-шароитлар ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслар, — деди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев «Жаҳон» ахборот агентлиги негизида ёш, салоҳиятли мутахассисларни жалб қилган ҳолда, энг илғор техникалар билан жиҳозланган замонавий медиа-марказ ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича алоҳида тузилма ташкил этишни таклиф этди.

Йиғилишда, шунингдек, дипломат кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида истиқболли, ўз касбига содиқ ва профессионал ёш кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг