Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаннатдан қаср бўлгувчи савобли ишга бош қўшайлик (видео)

Жаннатдан қаср бўлгувчи савобли ишга бош қўшайлик (видео)

Фото: Islom.uz

Телеграммдаги оммабоп гуруҳлардан бири Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида барпо этилаётган масжид қурилиши учун саховатли инсонларни хайрияга чорламоқда.

Масжид қуриш ёки қурилишига ҳисса қўшиш улкан савоблиги динимиз аҳкомларида алоҳида таъкидланган. Юртдошларимиз орасида ҳам бундай улуғ ишга бош қўшиш истаганлар кўпчиликни ташкил қилади. Биз, «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали жамоаси ҳам шундай инсонларни янги масжид қурилишига хайрия қилишга чорлаб қоламиз.

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Гулзор маҳалласидаги қадимий «Хўжа Корсоз ота» масжиди ўрнида янгитдан қурилаётган бу маскан анча йирик бўлиши мўлжаллангани кўриниб турибди. Бунга ўзига яраша сабаблар бор: яқин атрофда бошқа масжидларнинг йўқлиги, аҳолининг кўпчилик қисми мунтазам ибодат қилиши, қолаверса, давлат раҳбари томонидан Тошкент вилоятидаги ҳар бир масжид лозим даражада таъмирланиб, қулайликлар яратилиши ҳақидаги кўрсатмалари каби омиллар ҳисобга олинган.

Гуруҳ аъзолари бевосита қурилиш жараёнини кузатиб, саховатли инсонларни хайрияга чорловчи ролик тайёрлашган. Қуйида шу роликни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Саховатли инсонлар ўз атаганларини хайрия қилишлари учун:
«Agro bank» 8600 0423 2746 6818 
Мурожаат учун телефон: +998911620505

Савобларингизни Аллоҳ зиёда қилсин!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг