Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кардиожарроҳлик амалиёти натижасида 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди

Кардиожарроҳлик амалиёти натижасида 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди

Шу йилнинг ўтган даврида Янгиқўрғон, Мингбулоқ, Чуст каби туманлардаги тиббиёт бирлашмаларида вилоят кардиология маркази шифокорлари билан ҳамкорликда қатор кардиожарроҳлик амалиётлари ўтказилган эди. Энди бу изчил фаолият вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам йўлга қўйилди.

«Ирвадон» болалар шифохонаси номи билан маҳаллий аҳоли орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.

Вилоят кардиология маркази ҳамда болалар тиббиёт марказининг малакали жарроҳ-шифокорларининг саъй-ҳаракатлари натижасида юрак ҳасталигининг ўпка гипертензияси билан кечадиган турларида ўпка артериясида ривожланувчи ортга қайтмас ўзгаришлар бўлишини олдини олиш мақсадида ушбу жараён муваффақиятли амалга оширилди.

Қувонарлиси шундаки, айни пайтда бемор ўзини яхши ҳис этмоқда. Марказнинг малакали шифокорлари унинг соғайиши учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Маълумот ўрнида, Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида келажагимиз ворислари саломатлигини муҳофаза этиш учун имкониятлар кенгаймоқда. Шу йилнинг ўзида кардиожарроҳлик, неонатал хирургия ва ўсмир қизларни соғломлаштириш бўлимлари очилди. Бўлимларга тажрибали ва юқори малакали тиббиёт ходимлари жалб қилинди. Қисқа вақт ичида ўнлаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилиб, ёш беморлар саломатлиги тикланди.

Оқилхон Дадабоев

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг