Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Киевдаги «Москва» кўприги номи ўзгартирилди

Киевдаги «Москва» кўприги номи ўзгартирилди

Фото: РИА Новости / Сергей Старостенко

Киев шаҳар кенгаши «Москва» кўприги номини «Шимолий» деб ўзгартирди. Шунингдек, кўплаб кўчалар номи ҳам алмаштирилди, деб хабар беради «РИА Новости» агентлиги.

«Киев шаҳар депутатлар кенгаши «Моска» кўприги номини «Шимолий» деб ўзгартириш бўйича қарор лойиҳасини маъқуллади» дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, шаҳар кенгаши Киевнинг қатор кўча ва йўллари номини ўзгартирди. Масалан, «Анри Барбюссе» кўчаси «Василий Тютюнник», «Кировоградская» кўчаси «Владимир Брожка» номига ўзгартирилди. Шу билан бирга «Ванда Василевская» кўчаси украиналик машҳур иқтисодчи «Богдан Гаврилишин» шарафига номланди.

Шунингдек, Киев шаҳар депутатлар кенгаши «Дружба народов» боғини «Муромец» номи билан қайта номлашга овоз беришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг