Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кимлар ер солиғидан тўлиқ озод қилинган?

Кимлар ер солиғидан тўлиқ озод қилинган?

Фото: «timeua.info»

Бош прокуратура томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларнинг мол-мулки ва ер участкасига нисбатан солиқ имтиёзларининг қўлланиши аҳволи ўрганилди.

Маълумот учун. Солиқ кодексига кўра, I ва II гуруҳ ногиронларининг 60 кв.м.гача бўлган мол-мулкига солиқ солинмайди ҳамда улар ер солиғидан тўлиқ озод қилинган.

Мониторинг натижасида қуйидагилар аниқланди:

Солиқ кодексига асосан 121 493 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга мол-мулк солиғи бўйича имтиёз қўлланилиб, 116 629 нафари ер солиғидан озод қилинган.

Ўрганиш давомида 2 944 нафар (2,4 %) ногиронлиги бўлган шахсларга солиқ имтиёзлари қўлланилмасдан қолганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатнинг келиб чиқишига:

– солиқ, молия, кадастр идоралари, пенсия жамғармалари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг солиқ имтиёзига эга бўлган ногиронлиги бўлган шахслар ҳақида ўзаро маълумот алмашинуви тўғри йўлга қўйилмаганлиги;

– солиқ имтиёзлари билан билан боғлиқ тарғибот тадбирларининг етарлича ўтказилмаганлиги сабаб бўлган.

Ўрганиш натижасида:

– 2 944 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга 143,1 млн. сўм мол-мулк солиқ имтиёзи, 2 694 нафарига 184,0 млн. сўм ер солиғидан озод қилиниши;

– жами 2 944 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга 327,1 млн. сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилиши таъминланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг