Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Корея вазирига фахрий профессор унвони берилди

Корея вазирига фахрий профессор унвони берилди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Соғлиқни сақлаш соҳасида Ўзбекистон-Кореа ҳамкорлиги натижалари ўлароқ амалга оширилган ишлар қайд этиб ўтилди. Шунингдек, таъкидланишича, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг бош режаси, шу жумладан, соҳанинг ҳуқуқий асослари, тиббиёт ходимларининг билимларини мунтазам такомиллаштириш, давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги ҳамда тиббий туризм ва тиббий суғурта соҳасида мутахассислар алмашинуви бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилади.

«Ҳамкорлик самараси ўлароқ, кўплаб йирик лойиҳалар изчил амалга ошириб келинмоқда. Мисол учун, Тошкент шаҳрида кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда Мустақил давлатлар ҳамдустлигида ўхшаш йўқ тўртинчи авлод болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини бунёд этиш жадал олиб борилмоқда. Қиймати 130,58 миллион АҚШ долларини ташкил этган марказда ишлайдиган ходимлар малакасини ошириш бўйича ҳам қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда»,-дейилади вазирлик хабарида. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Республикасининг Миллий саломатлик суғуртаси хизмати ўртасида мамлакатимизда мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида шартнома ҳам имзоланган. Корея Республикасининг кўплаб ташкилотлари, жумладан, «KOICA», «KOFIH», «EDCF» жамғармалари билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш соҳасида қиймати 190 миллион АҚШ долларидан зиёд қатор сармоявий ва грант лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мулоқот давомида тиббиёт соҳасини ривожлантириш йўлидаги ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил давом эттиришга келишиб олинди.

Учрашувдан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий аппарати, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва даволаш муассасалари раҳбарлари, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари иштирокида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов томонидан Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Фахрий профессори унвони билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг