Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус бўйича сўнгги хабарлар, ИИВнинг депутатга жавоби, Алишер Усмоновдан яна 5 миллион доллар ва бошқа муҳим хабарлар

Коронавирус бўйича сўнгги хабарлар, ИИВнинг депутатга жавоби, Алишер Усмоновдан яна 5 миллион доллар ва бошқа муҳим хабарлар

Коллаж:«Xabar.uz»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 23 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтади.

Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият

2020 йил 23 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 561 нафарга етди.

21 апрелни ўзида 111 киши тузалди, бу рекорд саналади. Аввалги рекорд 96 нафар эди.

Ички ишлар вазирлиги депутатга жавоб қайтарди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Дониёр Ғаниев бир гуруҳ депутатлар томонидан «босар-тусарини билмай қолган депутат» дея тарқатилган видеолавҳа юзасидан Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга махсус сўров юборилганини маълум қилганди.

ИИВнинг жавоби билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори маълум бўлди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Тўлиқ маълумотни олиш учун мазкур мақола билан танишинг.

Карантинда самарқандлик фуқаронинг уйи бузилмоқда (видео)

Ижтимоий тармоқларда аёл кишининг «Ёрдам беринглар, ҳовлимизни бузишяпти. Пулимизни ҳам бермасдан бузишяпти» мазмуни акс этган видеолавҳа тарқалди.

«Алишер Усмоновдан бугун яна 5 миллион доллар келиб тушади» – Жамшид Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров миллиадер Алишер Усмонов Ўзбекистонга 5 миллион доллар пул ҳадя қилганини билдирди.

 

Фарғонада журналистга босим ўтказган ҳоким котиби ишдан олинди

Президент тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш вазифасини қўйди

Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд аёлларга моддий ёрдам беришни бошлади

Эртага айрим ҳудудларда момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин

Республика Гидрометеорология маркази 24 апрель куни кутиладиган об-ҳаво хусусида хабар берди.

Xabar.uzни кузатиб боринг. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг