Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХА коррупцияга қарши қандай курашмоқда?

ДХА коррупцияга  қарши қандай курашмоқда?

Фото:«Xabar.uz»

Адлия вазирлигининг адлия органлари ва муассасаларида кадрлар билан ишлаш бўйича 2019 йилга мўлжалланган дастурнинг 30-банди ижроси юзасидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида етказилишини ва дарҳол ушбу ҳолатларини аниқлаш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этилишини таъминлашга кўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида @antikorbot номли махсус бот яратилди.

Шунингдек, тезкор алоқалар, расмий веб-саҳифалардаги Интернет-ботлар, ижтомоий тармоқлар ва мобиль иловалар ёрдамида аҳоли билан қайта алоқанинг самарали тизимини ташкил этиш мақсадида Давлат хизматлари агентлигининг www.daxizmat.uz веб-саҳифаси ишлаб чиқилди, шунингдек, www.facebook.com ижтимоий тармоғида «Davlat xizmatlari agentligi» номли саҳифа очилди ҳамда телеграм мобиль иловасида «Davlat xizmatlari» канали ишга тушурилди. Қолаверса, info@davxizmat.uz электрон почта манзили ҳамда «davxizmat@exat.uz» идоралараро тезкор электрон ҳужжат алмашуви тизими йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, Давлат хизматлари марказларида жисмоний ва юридик шахсларга Давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида ҳар бир масъул ходимнинг иш юритиш жойидаги пештахталарида коррупцияга қарши ҳамда «ДХМ ходими хизмат кўрсатганда қандай тамойилларга риоя қилиши кераклиги тўғрисида» барчага кўриниб турадиган намунавий ахборот бурчаклари ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан «Сирли мижоз» тадбирлари мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Бу тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад, ДХМ ходиларини марказларга ташриф буюрган мурожаатчиларга қай даражада Давлат хизматларини кўрсатилиши ҳамда ходимларни ҳушмуомалада бўлиш, аҳлоқ ва одоб интизомига мунтазам равишда риоя этиш, ҳужжатларни муддатларига алоҳида эътибор қаратиш масалалари кўриб чиқилади.

Ҳурматли фуқаролар, шаҳримиз меҳмонлари агар сиз ДХМ ходимлари томонидан адлия органларини юзини ерга қаратадиган антикорруцион ҳамда белгиланган тамойилларга риоя этмайдиган ишларни амалга оширмоқчи ёки содир этса, зудлик билан Давлат хизматлари агентлигининг ишонч-телефон рақамига (1148), шунингдек, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг 71-203-60-02, 71-203-60-12 ишонч-телефон рақамларига хабар беринг.

Сиз томонидан юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.

Фирдавс Мансуров,
Давлат хизматлари агентлиги
Тошкент шаҳар бошқармаси кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг