Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабларда металлом йиғилмаслиги ҳақиқатми?

Мактабларда металлом йиғилмаслиги ҳақиқатми?

Мактаб ўқувчилари энди металлолом ташимайди.

Фото: «Farzand.uz»

2018 йил 1 январдан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан тиббиёт ва таълим муассасаларига қора металл чиқиндилари ҳамда лом тайёрлаш ва топшириш бўйича вазифалар белгилаш тақиқланди. Мазкур норма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрда имзоланган «2018 йилда металлолом тайёрлаш, қора металл прокатини ишлаб чиқиш ва истеъмол қилиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Шунингдек, қарорда 2018 йилдан бошлаб корхоналарнинг банкротлик, тугатилиш, реконструкция ва модернизация қилиш даврида ҳисобдан чиқарилаётган маънавий эскирган ускуна ва металл конструкциялари лом ва қора металларнинг чиқити сифатида шартнома асосида «Ўзметкомбинат» АЖга эркин (шартнома) нархларида мажбурий топширилиши белгиланган.

2019 йилнинг 1 январигача металлургия соҳасида қора прокат ишлаб чиқариш учун хом ашё олиб кирувчи хўжалик субъектлари божхона солиқларидан озод қилиниши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг