Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ички ишлар ходими ЙПХ инспектори умрига зомин бўлди

Ички ишлар ходими ЙПХ инспектори умрига зомин бўлди

Фото:«Xabar.uz»

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 24:00 ларда Термиз шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили Ж.М. хизмат юзасидан бириктирилган хизмат автомашинасини маст ҳолда бошқариб келиб, шаҳарнинг «Боғишамол» маҳалласи А.Навоий кўчасида хизмат вазифасини ўтаётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПҲ катта инспектори П.Ч.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

П.Ч. олган тан жароҳатлари натижасида 19 ноябрь куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалида вафот этган.

Суд-тиббий экспертизасининг 19 ноябрдаги 207-сонли дастлабки хулосасига кўра, П.Ч.нинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, куплаб суяк синиши жароҳатлари, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 19 ноябрда Термиз шаҳар прокуратураси томонидан Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг