Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Махсустранс» Тошкент бўйлаб 66 мингдан ортиқ замонавий урналар ўрнатади

«Махсустранс» Тошкент бўйлаб 66 мингдан ортиқ замонавий урналар ўрнатади

Фото:«Махсустранс»

Тошкент шаҳри бўйлаб 66 мингдан ортиқ замон талабларига жавоб берадиган урналар ўрнатилади. Бугунги кунда «Махсустранс» ИЧБ ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти ўртасида мазкур масалада музокаралар олиб борилмоқда.

Унга кўра, «Махсустранс» ИЧБ томонидан урналарни ўрнатиш ва кейинчалик улардан чиқиндиларни олиб кетиш кўзда тутилган.

Бу борада Тошкент шаҳар ҳокимлигига таклифлар тақдим этилган, улар кўриб чиқилиш жараёнида.

Айтиш жоизки, «Махсустранс» ИЧБ томонидан жорий йилда маҳаллий чиқиндилар тўпланадиган шоҳ кўчаларга, ерлик маҳаллаларга, корхона ва ташкилотларга 2018 йил давомида 10 мингдан ортиқ 1100 литр ва 750 литр ҳажмдаги чиқинда қутилар ўрнатилган. Жорий йилнинг ўтган даврида эса 2000 дан ортиқ ўрнатилиб, шундан 300 дан ортиғи сурункали чиқинди тўпланадиган жойларга ўрнатилган.

Шунингдек Тошкент шаҳрида яна 10 та замонавий ер ости чиқинди йиғиш майдончалари қурилиши режалаштирилган. 11 та чиқинди йиғиш майдончалари реконструкция қилинади 220 та чиқинди йиғиш майдончалари жорий таъмирланади.

Маълумотларга кўра, кунига маҳалла ва корхоналардан 1800 тонна чиқинди йиғилади бу 45 та темир йўл вагонига тенг. Ушбу чиқиндиларни ташиш учун кунига 240 та оғир юк ташувчи техника хизмат кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг