Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миграция агентлиги ўзбекистонликларни Россиядаги намойишларда иштирок этмасликка чақирди

Миграция агентлиги ўзбекистонликларни Россиядаги намойишларда иштирок этмасликка чақирди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди. 

«Сўнгги кунларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларида давлат расман рухсат бермаган оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан бундай оммавий намойишларда иштирок этмасликни, Россия Федерацияси қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўрайди»,- дейилади баёнотда.

Бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг