Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий гвардия аёл ҳарбийлари Чимёндаги тайёргарлик машғулотларида қатнашди

Миллий гвардия аёл ҳарбийлари Чимёндаги тайёргарлик машғулотларида қатнашди

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Миллий гвардия махсус бўлинмаларида хизмат қилаётган бир гуруҳ аёл ҳарбий хизматчилар Чотқол тоғ тизмасининг Чимён тоғ бағирларида ўтказилаётган ўқув машғулотларида иштирок этдилар.

Машғулот қатнашчилари уч кун давомида ҳаво ҳарорати 4-6 даража бўлган тоғ шароитидаги оғир ҳолатларда бардошлилик, аҳолига тезкорлик билан ёрдам бериш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш кўникмаларини ҳамда жанговар ҳаракатларни бажариш тажрибасини оширишга қаратилган вазифаларни бажардилар, деб хабар бермоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.

Аёллар денгиз сатҳидан 2500 метр баландликда жойлашган ўқув машғулот майдончасида чанғи учиш ва ўқ отиш тайёргарлиги, қоялар ва табиий тоғ тўсиқларидан ўтиш машқларини бажаришди.

«Ҳарбий хизматчилар бу каби аниқ ва мукаммал ҳаракатланишни талаб этадиган вазифаларни бажариш чоғида, дуч келиш эҳтимоли бўлган тўсиқларни бартараф этишнинг бир қатор усул ва услубларини амалиётда синаб кўрдилар. Чанғи учиш машқлари аёл ҳарбий хизматчиларда узоқ масофаларга қисқа муддатда етиб бориш кўникмасини шакллантиришга ёрдам берган бўлса, қорли ҳудудда ўтказилган ўқ отиш тайёргарлиги эса яқин ва узоқ масофалардан аниқ нишонга олиш кўникмасини мустаҳкамлади»,-дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг