Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий гвардия, ДХХ, ИИВ, ФВВ ва Божхона қўмитаси сержантлари форуми ўтказилди

Миллий гвардия, ДХХ, ИИВ, ФВВ ва Божхона қўмитаси сержантлари форуми ўтказилди

Фото: Миллий гвардия

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташаббуси билан мамлакатимизнинг яна бир манзилида – Андижон вилояти Андижон шаҳрида «Биргаликда кучлимиз» шиори остидаги «Сержантлар форуми» ташкил этилди. Форум Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида хизмат қилаётган сержантлар билан доимий ҳамкорликни ўрнатиш, янги инновацион ғоя ва фикрларни амалга тадбиқ этиш, келгусидаги вазифа ҳамда топшириқларни биргаликда бажариш, ўзаро бирлашиш мақсадларига қаратилгандир. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилиб ўтди.

Ёшлар марказида старт олган тадбирда Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Божхона қўмитасида хизмат ўтаётган сержантлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, шунингдек Ёшлар иттифоқининг «Фидокор ёшлар» аъзолари иштирок этдилар.

Сержантлар форумининг кун тартибига бир қатор тадбирлар киритилган бўлиб, уларнинг барчасида Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Икки кун давом этган форумда сержантлар жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат ўташга тайинланган ҳарбий хизматчилар билан услубий-амалий йўриқнома машғулотларини олиб бордилар, отлиқ кавалерия бўлинмаларининг хизмат ўташ давомида қўллайдиган амалий ҳаракатлари, махсус операция бажариш чоғидаги ҳаракатлар техникаси, Мирзо Бобур ҳаёти ва ижодига оид бурчаги ҳамда бошқа қўргазмалар билан танишдилар.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари учун турли вазиятда гаровга олинганларни озод қилиш бўйича махсус операцияларнинг кўргазмали-амалий машғулоти намойиши бўлиб ўтди. Фидокор ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар ва дуч келган муаммоли вазиятларга тўғри йўналишда маслаҳатлар олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг