Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мирзиёевнинг Бухорога сафари, Самарқанд ва Қашқадарёда тошқин, Шаҳрамнинг янги рақиби ва бошқа хабарлар

Мирзиёевнинг Бухорога сафари, Самарқанд ва Қашқадарёда тошқин, Шаҳрамнинг янги рақиби ва бошқа хабарлар

Коллаж:«Xabar.uz»

Бугун,  29 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида бугун Бухоро вилоятига жўнаб кетди.

Жамият

ФВВ Самарқанддаги сув тошқинлари юзасидан маълумот берди (фото)

29 март куни бошланган сурункали ёмғир ёғиши натижасида, Самарқанд шаҳрининг «Буюк Ипак йўли», «Афросиёб», «М.Қошғарий», «Мир Саид Барака», «Оби Раҳмат», «Муқимий», «Ўзбекистон», «А.Темур», «Конимех», «Мулён-Сочаки боло» чорраҳасидаги кўчаларига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилган.

Қашқадарё вилоятидаги қишлоқларда кучли сел келиши кузатилди (фото+видео)

Кеча, 28 март куни Қашқадарё вилояти, Китоб туманининг тоққа яқин ҳудудлардаги қишлоқларига кучли сел келиши кузатилган. 

Спорт

Танишинг: Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов 26 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Айни пайтга келиб, унинг ушбу жангдаги рақиби аниқ бўлди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Тавсия қиламиз

Моддият қалбимизни кўр қилмоқдами? Биз унутаётган тушунчалар...

Об-ҳаво маълумоти: ёмғирли кунлар давом этадими?

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг