Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвада терговчининг бошига калькулятор билан урган йигитга жиноят иши очилди

Москвада терговчининг бошига калькулятор билан урган йигитга жиноят иши очилди

Фото: «Спутник»

Москванинг Тушин суди икки йигитнинг Россия Тергов қўмитаси терговчисига қилган зўравонлиги борасидаги ишни кўриб чиқади. Бу ҳақда «АиФ» хабар берди.

Ҳодиса ўтган йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган эди. Терговчи савдо павильонига йигитлардан бирини жиноят иши юзасидан гувоҳ сифатида сўроқ қилиш учун келади. Мазкур раста ёнида сотувчининг таниши уларни кузатиб туриб, савол-жавоблардан жунбушга келиб, терговчининг бошига калькулятори билан солади.

Шундан сўнг, у терговчига мушт туширади, сотувчи эса унинг елкасидан тутиб, бошига уриб, уни савдо растасидан чиқариб юбормоқчи бўлади.

Йигитлар давлат органи ходимига қилган зўравонлигини тан олди ҳамда уларнинг ишларини белгиланган тартибда кўриб чиқишларини сўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг