Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мавлуда Асқархўжаева «Ўзмиллийбанк» матбуот хизматида иш бошлади

Мавлуда Асқархўжаева «Ўзмиллийбанк» матбуот хизматида иш бошлади

Фото: «Xabar.uz»

Маданият вазирлиги матбуот котиби лавозимида ишлаган Мавлуда Асқархўжаева «Ўзмиллийбанк»да фаолиятини давом эттиради.

Мавлуда Асқархўжаева Маданият вазирлиги матбуот хизматида ишлаган даври мобайнида ижтимоий тармоқларда (Telegram, Facebook, Instagram, Twitter) саҳифаларни фаол юритиб боришни йўлга қўйди. Шунингдек, сўнгги икки йилда ўтказилган халқаро мақом санъати анжумани, халқаро бахшичилик санъати фестивали, халқаро «Рақс сеҳри», «Бойсун баҳори», «Шарқ тароналари», «99 хил балиқ таом турлари» фестиваллари юқори савияда ўтказилишига ҳисса қўшган эди.

«Ўзмиллийбанк» раҳбарияти томонидан ташкилот фаолияти кенг тарғиб қилиниши режалаштирилган ва Мавлуда Асқархўжаева ушбу тизимда фаолият юритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг