Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Муҳаммад Исмоил комадаги ўғлининг ҳолати ҳақида маълумот берди

Муҳаммад Исмоил комадаги ўғлининг ҳолати ҳақида маълумот берди

Таниқли шоир Муҳаммад Исмоил машина уриб кетиши оқибатида комага тушиб қолган ўғлининг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берган.

«Бугун ўғлим кўзини очди. Унинг киприкларига фаришталар қўниб, майин эркалаганча киприк толаларини бирма-бир кўтарди. Мудҳиш зулмат аста-аста чекина бошлади. Қора қайғу нари сурилди. Уч кун беҳуш ётган болажоним, жигарпорам, кўзимнинг оқ-у қораси бу ёруғ оламга қайтиб келди, у мени кўрди. Мен ҳам унинг кўзларига қараб, дарду азоблардан қийма-қийма бўлган, инграб-инграб, титраб-қақшаб, оғриқлар зўридан силласи қуриб, пароканда жон билан зўрға-зўрға нафас олаётган ўғлимни кўрдим. Ўғлимни бағримга қайтарганинг рост бўлсин, Художон!», деб ёзган шоир.

Унинг айтишича, йигит ҳозирча қувватга кирмаган, ҳамон Тошкентдаги шифохонада реанимацияда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Исмоилнинг 25 ёшли ўғлини шу йилнинг 8 июнь куни Оҳангарон туманидаги пиёдалар ўтиш йўлагида машина уриб кетган эди. Ҳайдовчи ушланиб, жазолангани бўйича ҳозиргача бирор маълумот берилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг