Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда ногиронларга янги уй-жойлар берилди

Наманганда ногиронларга янги уй-жойлар берилди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Муқаддас рамазон ойи шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Наманган вилояти Учқўрғон туманида 60 нафар, Чуст туманида 33 нафар, жами 93 нафар уй-жойга муҳтож имконияти чекланган фуқаролар оиласига 2 ҳамда 3 хонали барча қулайликларга эга, замонавий жиҳозланган, кенг ва шинам хонадонларнинг калити тантанали топширилди.

Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун янги уйларнинг 1-қаватида тикув цехлари ҳам ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг