Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда Ўзбекистоннинг 16 хорижий давлатдаги элчилари билан учрашув бўлиб ўтди

Наманганда Ўзбекистоннинг 16 хорижий давлатдаги элчилари билан учрашув бўлиб ўтди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

2018 йил 5 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг 16 та хорижий давлатдаги дипломатик миссияларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари Наманган вилоятига келди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га журналист Оқилхон Дадабоев хабар берди. Мазкур ташрифдан кўзда тутилган асосий мақсад инвестицион муҳит ва имкониятларни ўрганиш, тадбиркор ва ишбилармонлар вакиллари билан мулоқот қилиш, аниқ инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш ҳамда келгусида инвесторларни жалб этиш ва шу орқали экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиришга қаратилган.

Вилоят ҳокимлигида шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда мамлакатимизнинг Сингапур, Австрия, Ўмон Султонлиги, Покистон, Ҳиндистон, Бельгия, Миср, Озарбайжон, Россия, Италия, Буюк Британия, Қувайт, Туркия, Эрон, Франция, Бирлашган Араб Амирлиги давлатларидаги фавқулодда ва мухтор элчилари ва уларнинг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, уларнинг тегишли ўринбосарлари, вилоятдаги бошқармалар бошлиқлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашдилар.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, дипломатик миссиялар вакиллари бир неча кун давомида Наманганнинг барча шаҳар ва туманларида иш олиб борадилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Респубикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алишер Абдувалиев, Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров иштирок этдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг