Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда салкам 7 тонналик сумалак тайёрланди (фото)

Наманганда салкам 7 тонналик сумалак тайёрланди (фото)

Фото: «Namnews.uz»

Сумалакни тайёрлаш учун танлов асосида 30 та тажрибали аёл ошпазлар саралаб олинди. Уларнинг барчаси жиддий тиббий кўрикдан ҳам ўтказилди, деб хабар бермоқда «Namnews.uz».

Наманганда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан «Сумалак сайли» II туризм ва миллий қадриятлар фестивали кўтаринки руҳда нишонланди.

Вилоят марказидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган байрам фестивали доирасида улкан қозонда 6 тонналик рекорд-сумалак тайёрланди.

Фото: «Namnews.uz»

Сумалак тайёр бўлгач махсус техника ёрдамида унинг оғирлиги ўлчанди: бу йилги рекорд-сумалакнинг соф оғирлиги 6 тонна 920 килограммга тенг бўлди. Бу 80 кг. кам 7 тонна демак!

21 март тонгида яхши ниятлар билдирилиб, нуронийлар дуоси билан қозон ўрамаси очилди. Сумалакнинг асосий қисми вилоятдаги меҳрибонлик, саховат уйлари, шифохоналар ва меҳр-мурувватга эҳтиёжманд оилаларга етказилди. Шунингдек, туристлар ва вилоят аҳли ҳам баҳорий таомдан баҳраманд бўлишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг