Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда ёш оилаларга уй ва автомашиналар берилди

Наманганда ёш оилаларга уй ва автомашиналар берилди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Кеча, 14 апрель куни Наманган шаҳрида 32 нафар ёш оилага «Ёшлар уйи»нинг калитлари тантанали тарзда топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

«Халқлар дўстлиги» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида намунавий лойиҳа асосида бунёд этилган 32 хонадондан иборат мазкур уй мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилалар вакилларига бошланғич бадалсиз, 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити асосида тўлаб бориш шарти билан берилди.

Бунгача Мингбулоқ, Чортоқ, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон, Уйчи ва Наманган туманаларида «Ёшлар уйи» фойдаланишга топширилган эди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашлари раисларига тижорат банклари томонидан имтиёзли фоиз ставкасида 10 йил муддатга 15 фоизини олдиндан тўлаш шарти билан автомашиналар ҳам олиб берилди. Шу куни улар ҳам автомашина калитларини тантанали равишда қабул қилиб олдилар. Шунингдек, ногиронлиги бор болаларга махсус аравачалар топширилди.

Маросимда вилоят ҳокимининг ўринбосари Пахритдин Маткаримов сўзга чиқди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг