Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганлик фермерлар Президентга берган ваъдаларини бажаришди (фото)

Наманганлик фермерлар Президентга берган ваъдаларини бажаришди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

2017 йил 7-8 июль кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Наманган вилоятидаги бир гуруҳ фермерлар билан учрашган эди. Фермерлар ўз маҳаллаларида Халқ кутубхоналарини ташкил этиш ташаббуси билан чиққан эдилар.

Жумладан, Норин тумани фермерлар номидан сўзга чиққан Тошкент ММТП ҳудудидаги «Маҳмуджон ота набираси Бурҳонжон» фермер хўжалиги раҳбари Набижон Мамадалиев туман аҳолиси, ёшлар, ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида кутубхона ва китоб дўкони қуришни режалаштираётганини айтиб ўтган эди.

Норин туманида Н.Мамадалиев ташаббусини қўллаб, 3 фермер томонидан замонавий жиҳозланган қулайликларга эга кутубхона фойдаланишга топширилди.

Қозоқовул МФЙдаги 4 маҳалла бириктирилиб, жами 14 275 нафар аҳоли, 400 нафар ўқувчи учун «Сиддиқов Нодирбек» фермер хўжалиги раҳбари Нодирбек Сиддиқов томонидан 70 млн. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари, Тошлоқ МФЙдаги 4 маҳалла бириктирилиб, 10 835 нафар аҳоли, 600 нафар ўқувчига «Бўстонлиқ Анваржон» фермер хўжалиги раҳбари Умаров Анваржон томонидан 80 млн. сўмлик таъмирлаш ишларини, Ҳаққулобод марказида «Маҳмуджон ота набираси Бурҳонжон» фермер хўжалиги раҳбари Набижон Мамадалиев томонидан 270 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилиб, ҳар бирида 3 минг донадан китоб қўйилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам иштирок этиб, ҳар бир очилган кутубхонага Наманган шаҳридаги «Китоб дунёси» дўконидан 20 миллион сўмдан, жами 60 миллион сўмлик китоб совға қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг