Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навбатда турган одамлар орасидан кўпроқ кимга қийин?

Навбатда турган одамлар орасидан кўпроқ кимга қийин?

Фото: «Forum Daily»

Олимлар супермаркетда навбатда турган инсонларни кузатиш орқали харидорлар шуурий онг таъсирида навбатларда энг охирги бўлиб қолмаслик мақсадида ўз вақтларини норационал ёки бефойда кетказиб, у-бу харид учун юришларини аниқлашди.

Ҳарвард олимларининг ўтказган тажрибаларига кўра, улар кўнгиллиларга виртуал электрон навбатда туриши учун бир дақиқалик тестдан ўтишни сўрашди. Шу билан бирга, улар бошқа «навбат»га ўтиш имконига ҳам эга бўлишди. Унга кўра, навбатнинг охирида турган одамлар одатда навбат чизиғини ўзгартиришган. Навбатнинг бошқа қисмларида турган одамлар эса жойларини алмаштирмай, ўз ўринларида қолишган.

Олимларнинг таъкидлашича, бунинг оқибатида улар 10 фоиздан кўпроқ вақтларини навбатда ўтказишган. Навбатнинг охирида турган кишиларда эса психологик ноқулайлик туғилади ва шу боис, улар ўз ўринларини ўзгартиришади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг