Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоий вилоятига прокурор тайинланди

Навоий вилоятига прокурор тайинланди

Шохрух Аминов.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 3 ноябрдаги буйруғига асосан Аминов Шохрух Азаматович Навоий вилоят прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ш.Аминов 1981 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Самарқанд шаҳар прокуратурасида бошлаб, Самарқанд вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2014 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Тошкент вилоят прокурорининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Аввал Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий прокурори вазифасида ишлаб келган Каримов Хидир Саматович Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг