Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда Қизил китобга киритилган жайронлар ўлдирилди

Навоийда Қизил китобга киритилган жайронлар ўлдирилди

Фото: uznature.uz

Жорий йилнинг 30 сентябрь – 2 октябрь кунлари Навоий вилояти Томди тумани чўл ҳудудларида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторлари томонидан рейдлар ўтказилган.

Рейд давомида Томди тумани «Сувкетти» ҳамда «Керегетау» овул фуқаролар йиғинида яшовчи 1979 йилда туғилган А. З. ва 1991 йилда туғилган А. А. ўзларига тегишли бўлган «Урал»  ҳамда «УАЗ» русумли мото ва авто техникалари ёрдамида чўл ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган икки бош жайрон ҳамда уч дона қуённи отиб ўлдирганлиги аниқланди.

Бу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда, дейилади қўмита ахборотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг